ЎзА Ўзбек

07.09.2018 14:44 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувлари бошланиш вақтлари аниқ бўлди

Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувлари бошланиш вақтлари аниқ бўлди

Ўзбекистон кубоги баҳслари ҳам секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кубокнинг чорак финал учрашувлари бошланиш вақтлари аниқ бўлди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 18-19 сентябрь кунлари жамоалар 1/4 финал учрашувларини ўтказишади. Профессионал Футбол Лигаси Спорт телеканали ҳамда клублар билан келишган ҳолда чорак финал учрашувлари бошланиш вақтларини белгилади. Бунда барча ўйинларнинг Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши инобатга олинди.

Ўзбекистон кубоги - 2018

1/4 финал

18 сентябрь

18.00 “ҚЎҚОН-1912” – “ҚИЗИЛҚУМ”

20.00 “ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ”

19 сентябрь

20.00 АГМК – “МАШЪАЛ”

18.00 “АНДИЖОН” – “БУНЁДКОР”

Таъкидлаш жоиз, чорак финал ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади. Ғолиблар ярим финалга йўл олишади.

ЎзА
3 878