ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон клублари 2021 ва 2022 йилларда Осиё Чемпионлар лигасида 1+1 квотасига амал қилади

Ўзбекистон клублари 2021 ва 2022 йилларда Осиё Чемпионлар лигасида 1+1 квотасига амал қилади

Шунингдек, яна бир клубимиз учун саккиз йиллик танаффусдан сўнг ОФК Кубогида тўп суриш имконияти туғилди

ОФК 2021 ва 2022 йилги Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги учун квоталарни расман эълон қилди. Унга кўра олдиндан кутилганидек Ўзбекистон кейинги икки йил учун ОЧЛда 1+1 кўринишида квотага эга бўлади.

Бу дегани Ўзбекистон чемпиони тўғридан-тўғри ОЧЛнинг гуруҳ босқичида қатнашса, яна бир клубимиз мусобақани плей-офф босқичидан бошлайди.

ОЧЛга берилган квоталар тартиби:

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

Қатар ва Саудия Арабистони - 3+1
Эрон ва БАА - 2+2
Ироқ - 1+2
Ўзбекистон - 1+1
Иордания, Ҳиндистон, Тожикистон ва Туркманистон - 1+0
Ливан ва Сурия - 0+1

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

Хитой ва Япония - 3+1
Жанубий Корея ва Таиланд - 2+2
Австралия - 1+2
Филиппин - 1+1
КХДР, Ветнам, Малайзия ва Цингапур - 1+0
Гонконг ва Мянма - 0+1

Демак, Coca-Cola Суперлига чемпиони ОЧЛ гуруҳ босқичида, Coca-Cola Кубоги ғолиби эса ОЧЛ плей-оффда иштирок этадиган бўлса Суперлига вице-чемпиони ОФК Кубоги гуруҳ босқичида фаолият юритади.

Шу ерда вазиятга ойдинлик киритамиз. Агар Coca-Cola Кубоги ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган тақдирдагина ОФК Кубогида Суперлигамизда иккинчи ўринни олган жамоанинг иштирок этишига изн берилади. Мабодо, Ўзбекистон Кубоги соҳиби ОЧЛ саралаш ўйинларидан нарига ўтолмаса у ҳолда унинг ўзи ОФК Кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди, Coca-Cola Суперлига вице-чемпиони эса халқаро майдонсиз қолади. 

8 йиллик танаффусдан сўнг ОФК Кубогида тўп суриш имконияти туғилгани клубларимизнинг бахти. Сабаби, ОЧЛдан кейинги мавқеда турувчи ОФК Кубоги ғолиби 1,5 миллион доллар ишлаб олади. Хабарингиз бор, ОФК Кубогида ҳамюртларимизнинг дастлабки ва сўнгги муваффақияти тўққиз йил аввал «Насаф» мисолида кузатилганди.

Яна бир аниқлик, мабодо Ўзбекистон чемпиони ва Кубогини битта клуб қўлга киритса вице-чемпион ОЧЛ плей-оффида иштирок этади ва Суперлигада 3-ўринни эгаллаган клуб ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашади.

ОФК Кубогига берилган квоталар тартиби:

МАРКАЗИЙ ОСИЁ

Ўзбекистон - 1+0
Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон - 1+1
Афғонистон - 0+1

ҒАРБИЙ ОСИЁ

Иордания, Ливан ва Сурия - 2+0
Баҳрайн, Уммон ва Фаластин - 1+1
Кувайт ва Яман - 0+1

ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ОСИЁ

Ветнам, Малайзия, Цингапур - 2+0
Мянма, Индонезия, Камбоджа - 1+1
Филиппин - 1+0
Лаос, Бруней ва Шарқий Тимор - 0+1

ЖАНУБИЙ ОСИЁ

Ҳиндистон, Бангладеш, Малдив ороллари - 1+1
Непал, Шри-Ланка, Бутан, Покистон - 0+1

ШАРҚИЙ ОСИЁ

КХДР, Гонконг, Макао - 1+1
Хитой Тайпейи, Мўғулистон ва Гуам - 0+1.

3 095
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА