ЎзА Ўзбек

15.05.2019 19:21 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ХХI ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогар

Ўзбекистон ХХI ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогар

Халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади. 

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 14 май, 401-сон). Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

Қарор билан ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. 

Дастурга кўра, халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.

ЎзА
2 447