ЎзА Ўзбек

26.07.2018 21:05 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Қирғизистон 2:0

Ўзбекистон – Қирғизистон 2:0
Пойтахтимизда футбол бўйича 15 ёшли болалар ўртасидаги Марказий Осиё турнири давом этмоқда.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳамюртларимиз қирғизистонлик ёш футболчилар билан беллашди.

Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувда вакилларимиз рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлимда жавобсиз иккита тўп киритган ёш футболчиларимиз ўйинни 2:0 ҳисобида ғалаба билан якунлади.

Футболчиларимиз 28 июль куни Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. 

3.JPG

7 (2).JPG


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
4 335