Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 21:05 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон иқтидорларга бой мамлакат

2017 йил 11-13 август кунлари Тошкентда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақа муносабати билан мамлакатимизга ташриф буюрган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вон ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиш мен учун катта шараф.

Учрашувда Ўзбекистон ва Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилдик.

Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор самарасида таэквондо ҳам жадал ривожланмоқда. Мамлакатингизда йигирма мингдан ортиқ ўғил-қиз таэквондо билан мунтазам шуғулланаётгани ҳам бу спорт турининг нақадар оммалашганидан далолат беради. Ўзбекистон иқтидорли спортчиларга бой – улар сўнгги йилларда йирик халқаро мусобақаларда муваффақият қозонмоқда.

Биз ҳамкорлигимизни махсус дастурлар асосида янги босқичга кўтариш, хусусан, мураббийлар малакасини ошириш бўйича алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олдик. Бу Ўзбекистон таэквондочиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлашда муҳим омил бўлади.

Ўзбекистон таэквондочиларининг жаҳон ва минтақа чемпионатлари, йирик мусобақаларда эришаётган юксак натижалари мамлакатингизда спорт соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, маҳоратли спортчиларни тарбиялаш бўйича мукаммал тизим яратилганидан далолат беради.

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА
4 026






Все о погоде - Pogoda.uz