ЎзА Ўзбек

27.02.2018 15:54:30 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иккинчи бор иштирок этади

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлган “Газпром” компанияси “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг олтинчи мавсуми старт олганини эълон қилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади дунё ёшлари ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат.

2018 йилда “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида 211та мамлакат вакиллари иштирок этади. Мавсумнинг якуний тадбирлари 8 июндан 15 июнга қадар Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Очиқ қуръа ташлаш маросимида 32 халқаро дўстлик терма жамоасининг таркиби, шунингдек, иштирокчиларнинг ўйин позициялари аниқланди. Жамоалар “Футбол дўстлик учун” тамойилига кўра тузилиб, уларнинг ҳар бирида турли миллат ва жинсдаги, турфа хил жисмоний имкониятга эга спортчилар қатнашади. Ўйинчилар 12 ёшда. Жамоаларни турли мамлакатлардан келган 14-16 ёшдаги мураббийлар шуғуллантиради. Тадбирларни бутун дунёдаги 5000 дан ортиқ ОАВ ёритиб боради.

Шунингдек, “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг Халқаро болалар матбуот марказида 211 та давлатдан келган 12 яшар журналистлар мусобақалар ҳақида хабарлар тайёрлаб боради. Қуръага кўра, бу йил Ўзбекистондан мазкур лойиҳада яна дарвозабон иштирок этадиган бўлди. Бу ўринга номзодлар Ўзбекистон футбол федерациясининг танловидан ўтади.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг финал босқичи доирасида бу йил Москвада: Халқаро дўстлик лагери, жаҳон ва Россия футболи юлдузлари иштирокида Халқаро Болалар футбол форуми ҳам ташкил этилади.

“Биз ФИФАнинг расмий ҳамкори бўлган “Газпром” компаниясининг ажойиб ташаббусини мамнуният билан қабул қилдик, – дейди ФИФА бош котиби Фатма Самура. – Мазкур форум турли мамлакатлардан келган болалар учун янги имкониятлар эшигини очади. ФИФА бундай лойиҳаларни ҳамиша қўллаб-қувватлайди”.