Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 14:07 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – БАА: 5:0

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "Осиё кубоги – 2018" мусобақасининг саралаш босқичига пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Айни пайтда Дубай шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган терма жамоамиз аъзолари Бирлашган Араб Амирликлари аёллар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Дастлабки учрашувда футболчиларимиз 8:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Иккинчи ўйинда ҳам Шерали Бобоқулов шогирдлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўзбекистон футбол федерациясидан маълум қилишича, мазкур баҳсда футболчиларимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Терма жамоамиз голларига Маҳлиё Сарикова, Лиана Норбекова, Людмила Карачик, Дилдора Нозимова, Маҳфуза Туропова муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "Осиё кубоги – 2018" мусобақасининг саралаш босқичида “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар терма жамоалари билан баҳслашади. Саралаш босқичи учрашувлари 3-11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 172






Все о погоде - Pogoda.uz