Ўзбек йигити Африканинг Килиманжаро тоғ чўққисига илк бор Ўзбекистон байроғини олиб чиқди
“Бизнинг тарихимиздан Ўзбекистон Килиманжарога етиб келган инсон бўлмаган“, дейди сайёҳ.
Самарқанд вилояти Булунғур туманидан бўлган Санжар исмли йигит Африка қитъасидаги энг баланд тоғ чўққиларида туриб Ўзбекистонни қанчалик севишини, не-не юртларни кезса ҳам қалбида она Ватанига бўлган садоқати мангу яшашини таъкидлаган.
“Бизнинг тарихимизда, Ўзбекистондан Килиманжарога етиб келган инсон бўлмаган“, дейди сайёҳ.
Маълумот ўрнида, Африкадаги энг баланд Килиманжаро тоғи Танзаниянинг шимолий-шарқида жойлашган бўлиб, лава, вулқон ва кул қатламлари уюмига кўмилган.
Тоғнинг баландлиги денгиз сатҳидан 5 895 метр баландликни ташкил этади.