Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.12.2017 14:47 Чоп этиш версияси

Юздан ортиқ атлет ғолиблик учун куч синашди

Пойтахтимизда ёшлар ўртасида ўтказилган республика очиқ мусобақасида юздан ортиқ атлет ғолиблик учун куч синашди.

Баландлик, уч ҳатлаб ва узунликка сакраш баҳсларида Осмон Абдуллаев, Руслан Қурбонов, Александр Степанов, Алина Яблокова, Роксана Худоёровага тенг келадигани топилмади.

Турли масофаларга югуришда Владимир Гарамов, Мурод Абдулхаев, Виктор Цуренко, Малика Ражаббоева, Раиса Дробжева, Комила Мирсолиева марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Тўсиқлар оша югуришда Александр Степанов ва Алина Яблокова олтин медални қўлга киритди.

Ядро улоқтиришда Регина Адашбоева ҳамда Рашид Содиқов энг юқори натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 035