ЎзА Ўзбек

13.12.2018 Чоп этиш версияси

"Ювентус"нинг бир ярим йиллик анъанасига чек қўйилди

"Ювентус"нинг бир ярим йиллик анъанасига чек қўйилди

Хабарингиз бор «Ювентус» клуби кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич баҳсларининг сўнгги турида сафарда «Янг Бойз»га (1:2) имкониятни бой берди.

Туринликлар 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён илк бор сафарда мағлуб бўлишди. Ўшанда “Сампдория” меҳмони бўлган “Ювентус” 3:2 ҳисобида ютқазган эди. Шундан сўнг “кекса синьора” сафарда 26 расмий учрашув ўтказиб, 23 тасида ғолиблик нашидасини сурган бўлса, бор йўғи 3 ўйинда кучлар тенглигини англатувчи ҳисоб қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” гуруҳда биринчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди.

4 724
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА