ЎзА Ўзбек

28.01.2019 Чоп этиш версияси

“Ювентус” Марсело учун 60 миллион бермоқчи

“Ювентус” Марсело учун 60 миллион бермоқчи

Туринликлар раҳбарияти “қироллик клуби” билан жуда қалин алоқалар ўрнатиб олишган кўринади, деб ёзмоқда Livesport.

Чунки “Юве” Криштиану Роналду ортидан “Реал”нинг бошқа бир футболчиси, бразилиялик қанот ҳимоячиси Марселони нишонга олган. (30 ёшли футболчи Криштиану билан жуда қалин дўст саналади.)

Хабарларда, Марсело ҳамда Роналду “Реал Мадрид” сафида 10 йилга яқин биргаликда тўп суришгани, шу боисдан ҳам йигитлар Туринда ажойиб тандем қилиши мумкинлиги ва Аллегри учун анчадан бери орзу бўлиб келаётган Чемпионлар Лигасини ютиб беришда катта хизмат қилиши мумкинлиги баён қилинган.

Агар томонлар ўзаро келиша олса, “Юве” Марсело учун 60 миллион евро миқдорида маблағ таклиф қилади.

Таъкидлаш жоизки, 12 рақамли футболчининг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

4 451
ЎзА