Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 17:02 Чоп этиш версияси

Нукусда ҳам "Саломатлик сари" оммавий югуриш марафони ўтказилди

Нукусда ҳам "Саломатлик сари" оммавий югуриш марафони ўтказилди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан ўтказилган марафонда 700 га яқин турли соҳа ходими, хотин-қизлар, ёшлар, фахрийлар иштирок этди.

Ғолиблар 18-30, 30-45 ва 45 ёшдан катта бўлган гуруҳлар бўйича аниқланди.

18-30 ёшлилар гуруҳида хотин-қизлар ўртасида Ўғилой Илёсова, эркаклар ўртасида Қувонч Ўразимбетов биринчи ўринни эгаллади. 30-45 ёш гуруҳи бўйича аёллар ўртасида Бибиойим Бойназарова, эркаклардан Оллаёр Ембергенов биринчи бўлиб маррага етиб келди. 45 ёшдан катталар ўртасидаги баҳсда Гулнора Отажонова ҳамда Ислом Абдуллаев марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.

– Жисмоний чиниқиш менинг кундалик машғулотимга айланган, – дейди “Энг ёши улуғ иштирокчи” номинацияси ғолиби, 75 ёшли Бекчан ота Ҳайитбоев. – Ҳар куни эрталаб 40-45 дақиқа югураман, бу кун бўйи тетик юришимга ёрдам беради. Бадантарбия ва жисмоний чиниқиш кишининг меҳнат фаолиятини яхшилайди. 40 йилдан буён югуриш билан мунтазам шуғулланаман. Халқаро марафонларда ҳам иштирок этганман. Бугунги марафон ташкилотчиларига раҳмат.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 722






Все о погоде - Pogoda.uz