ЎзА Ўзбек

18.07.2018 11:05 Чоп этиш версияси

Ёз – 2018 спорт мусобақалари бошланди

Ёз – 2018 спорт мусобақалари бошланди Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳам анъанавий ҳар йили ўтказиб келинаётган Ёз – 2018 спорт мусобақаларига старт берилди.

photo5366424021761108282.jpg

Футбол, енгил атлетика, армреслинг, шашка, стол тенниси, сузиш, қувноқ стартлар бўйича ўтказилаётган баҳсларда 13-15 ёшгача бўлган минг нафардан зиёд уюшмаган ёш ғолиблик учун беллашмоқдалар.

photo5366424021761108283.jpg

Мусобақаларнинг дастлабки кунидаги 100, 400 м. масофага бўлган югуриш баҳсларида ака-ука Аброр, Анвар Худойбердиевлар, шунингдек, Дилшод Ярашев ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олишди.

– Ҳали ёшлар ўртасидаги қизиқарли баҳслар олдинда турибди. Асосий мақсад ёзги татил пайтида ўғил-қизларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир, – дейди Зангиота туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбари Комилжон Одилов.

Баҳслар шу йилнинг 22 июль санасигача давом этади.

Назокат Ражабова, ЎзА
9 068