ЎзА Ўзбек

06.10.2019 Чоп этиш версияси

Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади

Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади

Пойтахтимиздаги “Ёшлар пресс-клуби”да Ёшлар спорт саммитига старт берилди. Уч кунлик саммитнинг дастлабки куни очилиш маросими билан бошланди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил этилган Талабалар спорт ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида талаба-ёшларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилаётган мазкур Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтмоқда. Эътиборли жиҳати унда ёшларнинг спорт йўналишида таклиф этаётган энг яхши, инновацион ва долзарб лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ҳаётга татбиқ этилади. Саммит қуйидаги йўналишларда фаолият олиб бормоқда:

—Токио 2020 ҳамда 32-ёзги олимпиада ўйинларига спортчиларни (педагогик, жисмоний, биологик, психологик) тайёрлаш;

—Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш;

—Инновацион ғоя ва бизнес режалар;

—Спорт журналистикаси.

Саммит ишида жисмоний тарбия ва спорт, туризм, бизнес режалар ҳамда спорт журналистикасини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Анжуман якунида ёшлардан олинган таклиф ва тавсиялар асосида мураббийлар учун илмий-услубий қўлланма яратилиб, устувор ва истиқболли йўналишлар белгилаб олинади.

3 427
ЎзА