ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Ёш ўзбек хоккейчисининг Овечкинни табриклаб қилган мурожаати жавобсиз қолмади

Ёш ўзбек хоккейчисининг Овечкинни табриклаб қилган мурожаати жавобсиз қолмади

Мамлакатимиз хоккей клуби — “Бинокор” тарбияланувчиси, айни пайт “Автомобилист”нинг ўсмирлар таркиби ҳисобланган Свердловск вилояти “Спартаковец” болалар жамоаси аъзоси Салоҳиддин Азимов байрамлар муносабати билан Миллий Хоккей Лигаси юлдузи Александр Овечкинга видеомурожаат йўллади.

Аҳамиятлиси, дунёнинг энг машҳур хоккейчиларидан бири бу табрикка жавоб берди.

"Мен сиз, ​Александр Овечкинни энг севимли спортчим – ўз кумирим деб биламан. 8 рақамни танлашим ҳам бежиз эмас, чунки мен доимо сизга ўхшашни хоҳлайман. Сизга бахт-саодат, оилавий хотиржамлик, фаровонлик тилайман. Янги йил байрами муносабати билан мен океан ортига боришни ва сизнинг афсонавий “Вашингтон Кэпиталз” жамоангиз иштирокидаги ўйинни томоша қилишни ният қилдим", дейди ўз мактубида ўзбек хоккейчиси.

Стэнли кубоги соҳиби, бир неча бор жаҳон чемпионати ғолиби ёш ўзбек ҳужумчисининг сўзларини эътиборсиз қолдирмади, унга жавоб видео мурожаатини йўллади.

"Салом, Салоҳиддин! Мен ҳам сени чин юракдан табриклайман. Сенга ҳаётда ва спортда улкан муваффақиятлар тилайман", – деган Овечкин.

Дарвоқе, “Бинокор” ўйинчиси бундан аввал ҳам жаҳонга танилган спорт юлдузлари билан мулоқотда бўлган. У, жумладан, афсонавий Павел Буре билан ҳам учрашган.

6 218
ЎзА