Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2015 17:21 Чоп этиш версияси

Ёш велоспортчилар чемпионати

Наманганда 1997-1998 йилларда туғилган ёшлар ўртасида велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Бир ҳафта давом этган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан юздан зиёд велопойгачи иштирок этди.

Тўрт километр масофага жамоавий пойга, спринт, кейринг, скрэтч ва 72 километрлик (12 та оралиқ маррани ўз ичига олган 16 тур) масофа бўйлаб бўлиб ўтган мусобақалар якунига кўра, Наманган шаҳридан Владислав Фёдоров, Тошкент шаҳридан Андрей Измайлов, Тошкент вилоятидан Достон Аланов, Сирдарё вилоятидан Рустам Султонов рақибларидан устун келиб, чемпионат шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
4 617