Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2017 14:26 Чоп этиш версияси

Ёш теннисчимизнинг ғалабаси

Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилган турнирда истеъдодли спортчимиз Сергей Фомин яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.

Мусобақанинг биринчи даврасида россиялик Рафик Терзянни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган С.Фомин иккинчи даврада жамоадоши Азизхон Турғунов устидан зафар қучди. Сергей чорак финалда яна бир вакилимиз Марк Трякшинга қарши кортга чиқиб, ғалаба қозонди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда эса қозоғистонлик Достонбек Тошбулатовдан устун келди.

Турнирнинг финал учрашувида Сергей Фомин тунислик Адам Нагоудини 6:1, 6:2 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 214






Все о погоде - Pogoda.uz