ЎзА Ўзбек

11.03.2018 11:22 Чоп этиш версияси

Ёш таэквондочилар беллашмоқда

Ёш таэквондочилар беллашмоқда

Намангандаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида таэквондо бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин ва муросасиз ўтмоқда.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган 300 нафардан ортиқ спортчилар 10 вазн тоифасида беллашмоқда.

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спорт захирасини шакллантиришга қаратилган.
Ўзбекистон кубоги баҳслари бугун якунланади.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
12 093