ЎзА Ўзбек

05.09.2018 12:03 Чоп этиш версияси

​Ёш шашкачиларимиз совриндорлар сафида​

​Ёш шашкачиларимиз совриндорлар сафида​

Болгарияда ёшлар ўртасида 64 катакли шашка бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.

Рапид йўналиши бўйича ўтган баҳсларда саккиз ёшли шашкачимиз Мавлуда Маҳмудова барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, классик йўналишда учинчи поғонадан жой олди.

Шунингдек, рапид йўналишида Озодбек Ўрмоналиев 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида олтин медаль соҳибига айланди. 8 ва 20 ёшли шашкачилар ўртасида Самира Қаҳҳорова ҳамда Шаҳзода Турсунмуродова терма жамоамизга кумуш медални келтирди.

Классик йўналишда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган О.Ўрмоналиев иккинчи маротаба шоҳсупага кўтарилди. У 14 ёшлилар ўртасида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. Мазкур йўналишда Шаҳзода Файзуллаева, Фитрат Олимовлар ўз ёш тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.

Блиц йўналиши бўйича ўтган баҳсларда С.Қаҳҳорова ва О.Ўрмоналиев тенгдошлари ўртасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Саккиз ёшли шашкачилар ўртасидаги баҳсларда М.Маҳмудова ва Ф.Олимов кумуш, ўн бир ёшлилар орасида Ш.Файзуллаева бронза медалига сазовор бўлди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
6 370