ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

Ёш шахматчилар беллашди

Ёш шахматчилар беллашди

Хоразм вилояти Боғот туманида “Ёшлар шахмат тахтаси“ республика очиқ турнирининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда қуйи босқичлардан сараланган 145 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

photo5357361756730666342.jpg

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ақл гимнастикаси турнири шахматни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, ҳаваскор ва ёш шахматчилар малакасини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадига қаратилган. 

photo5357281767259745526.jpg

6 ёш тоифасида беллашган иштирокчиларнинг 12 нафари мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

2 053
Шоназар ҚОРИЕВ (сурат), ЎзА