Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 20:21 Чоп этиш версияси

Ёш шахматчилар баҳси

Ёш шахматчилар баҳси Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Камолот” шахмат тахтаси” анъанавий турнирининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 110 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун дона сурди.

Мусобақада Мафтуна Одилбекова, Дурдона Акбарова, Мунира Зоҳидова, Сарвиноз Қиличова, Мухлиса Санақулова, Даврон Анваров, Муслимбек Абдураҳимов, Нодир Тошниёзов, Миразиз Эргашев, Муҳаммадзоҳир Суяров ўз ёш тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

– Турнирда зафар қучиб, мамлакат босқичига чиққанимдан хурсандман, – дейди Даврон Анваров. – Баҳслар қизғин ва муросасиз ўтди. Мақсадим ҳал қилувчи босқичда ғалаба қозонишдир.

Жавоҳир Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
1 995






Все о погоде - Pogoda.uz