Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.03.2018 12:26 Чоп этиш версияси

Ёш самбочилар сарланди

Ёш самбочилар сарланди Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида самбо бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 150 нафардан зиёд самбочи ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада ўғил болалар ўртасида Ислом Ихмеджанов (Тошкент), Сирожиддин Анорқулов (Тошкент вилояти), Ғофур Актамов (Навоий), Ҳайрулло Мўминов, Рўзмат Жўраев (Тошкент), Жамшид Телманий (Тошкент), Камолиддин Ҳолмаматов (Тошкент), Парвиз Ҳалимов (Самарқанд), Нурбек Тўраев (Бухоро) ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек,қизлар ўртасида Мадина Турғунбоева, Комила Нурова, Зарнигор Ўрмонова, Жулдос Мустафоева, Маҳлиё Маннонова, Нилуфар Давлетова, Малика Ходихонова, Мадина Файзибоева,  Феруза Юсупова кескин ва муросасиз баҳсларда биринчи ўринни қўлга киритди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 135