ЎзА Ўзбек

15.10.2015 11:58 Чоп этиш версияси

Ёш полвонларимиз совриндорлар сафида

Россияда юнон-рум кураши бўйича 1996-1998 йилларда туғилган ёш полвонлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.

Мусобақада икки юз нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди. Вазни 50 клограммгача бўлган полвонлар беллашувида ҳамюртимиз Илҳом Баҳромов финалга қадар ўтказилган баҳсларда барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Терма жамоамизга иккинчи кумуш медални 55 килограмм вазнда қатнашган Жавоҳир Мираҳмедов келтирди. Ушбу вазн тоифасида кечган беллашувларда яна бир спортчимиз Қамариддин Зайниддинов бронза медални қўлга киритди.

Нурилло Насриев, ЎзА
4 715