Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 14:55 Чоп этиш версияси

Ёш полвонлар сараланди

Чирчиқ шаҳрида дзюдо бўйича 1997-1998 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан терма жамоамиз захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни кашф этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада 500 дан зиёд полвон ғолиблик учун куч синашди.

Чемпионатда Манучеҳр Ширинов, Беҳруз Аминдавлатов, Артём Штурбабин, Юсуфбек Нормаматов, Шермуҳаммад Жандреев, Сардор Каримов, Артём Багдасаров, Алишер Юсупов ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасида Гулнур Муродбоева, Жаҳона Туркманова, Ҳуснора Худойназарова, Олмахон Эгамбердиева, Мадина Иномжонова, Ҳожиниса Камолиддинова, Нодира Йўлдошева шоҳсупаниг энг юқори поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 782






Все о погоде - Pogoda.uz