ЎзА Ўзбек

16.05.2018 18:54 Чоп этиш версияси

Ёш ниҳолларнинг спорт байрами

Ёш ниҳолларнинг спорт байрами Термиз шаҳрида “Умид ниҳоллари–2018” спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорларини шарафлашга бағишланган тадбир ёшлик ва спорт байрами сифатида кенг нишонланди.

Мусобақанинг саралаш босқичларида 238 минг 796 ўқувчи иштирок этди.

“Умид ниҳоллари-2018” спорт ўйинларининг финал босқичида Денов тумани вакиллари биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб жамоага Президентимиз совғаси - “Дамас” автомашинаси топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Термиз шаҳри ва Қумқўрғон тумани ёш спортчилари эгаллади.

Спорт байрамида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоалар, эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

3.jpg

5.jpg

7.jpg

9.jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
8 487