ЎзА Ўзбек

01.03.2019 Чоп этиш версияси

Ёш қиличбозимиз Осиё чемпионати совриндори

Ёш қиличбозимиз Осиё чемпионати совриндори

Қиш фаслининг сўнгги кунлари, аниқроғи 27 февралда Иорданиянинг Амман шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.

10 кун давом этадиган ушбу мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Эътиборлиси, мусобақанинг илк кунлари вакилларимиз учун муваффақиятли келди. Жумладан, мусобақанинг қилич йўналишида кечган яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Шерзод Мамутов бронза медалига сазовор бўлди.

Бироқ, спортчимиз финал остонасида анча тажрибали ҳисобланган япониялик Цубо Хайятога 12:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва якунда бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа давом этмоқда.

8 102
ЎзА