ЎзА Ўзбек

10.07.2018 15:37 Чоп этиш версияси

Ёш футболчиларимиз Марказий Осиё чемпиони

Ёш футболчиларимиз Марказий Осиё чемпиони
Пойтахтимизда жорий йилнинг 5-9 июль кунлари футбол бўйича 16 ёшлилар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда ҳамюртларимиз билан бирга қўшни Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ёш чарм тўп усталари иштирок этди. Жамоамиз барча ўйинларни муваффақиятли ўтказди: Ўзбекистон – Афғонистон 4:1, Ўзбекистон – Қирғизистон 5:0, Ўзбекистон – Тожикистон 3:1.

Кеча пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида “CAFA U-16 championship” ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги ўринлар Афғонистон ҳамда Тожикистон футболчиларига насиб этди.

8.jpg

9.jpg

11 (1).jpg

7.jpg


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
12 204