Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2017 13:41 Чоп этиш версияси

Ёш футболчиларимиз ғалаба қозонди

2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичига пухта тайёргарлик кўраётган ўн тўққиз ёшгача футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда.

Ўзбекистон футбол федерациясидан маълум қилишича, йиғин доирасида ёш футболчиларимиз БАА ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Камрон Саидазимов ва Афзал Холмуҳаммедов рақиб дарвозасига гол киритиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабасини таъминлади. Александр Мочинов шогирдлари 10 март куни мезбонларга қарши яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 471






Все о погоде - Pogoda.uz