Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2017 16:11 Чоп этиш версияси

Ёш боксчиларимизнинг ғалабалари

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Филиппинда ўтказилган Осиё чемпионатида учтадан олтин ва кумуш ҳамда тўртта бронза медални қўлга киритди.

Осиё қитъасининг 18 мамлакатидан 150 га яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашган мусобақанинг 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев финал баҳсида Жанубий Корея вакили Сеон Гун Гохга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида зафар қучиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Нурислом Исмоилов қирғизистонлик Умар Қувончбек улини, Шоҳрух Алматов эса ҳиндистонлик Сатендер Сингҳни мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди.

Мусобақада Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Раҳматулло Тошпўлатов, Асадбек Жуманиёзов кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Муҳаммадмусо Абдураҳмонов, Руслан Абдуллаев, Шерзод Қодирбоев ҳамда Камронбек Раҳмонов бронза медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 735






Все о погоде - Pogoda.uz