Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 12:10 Чоп этиш версияси

Ёш боксчиларимиз муваффақияти

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда 4 олтин, 2 кумуш медални кўлга киритди.

Вазни 48 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида Бекзод Турдиалиев қирғизистонлик Мақсад Юсупов ва қозоғистонлик Газиз Қанини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи баҳсда Бекзод мезбон Бахтибек Садирбек ўғлини 3:0 ҳисобида енгди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Анваржон Сиддиқов, Ҳасан Мусахонов, Иброҳимжон Ортиқов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Шунингдек, финалга қадар барча рақиблари устидан зафар қучган Азимжон Эргашев ва Лутфулло Ҳабибуллаев терма жамоамиз ҳисобига кумуш медалларни қўшиб қўйди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 305






Все о погоде - Pogoda.uz