ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Ёш боксчиларимиз Беларусда ғолиб бўлди

Ёш боксчиларимиз Беларусда ғолиб бўлди

Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида В.Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди. Унда жаҳоннинг 10 га яқин мамлакатидан келган чарм қўлқоп усталари рақобатлашди.

Мусобақада вакилларимиздан Асрорбек Шаҳобиддинов, Айдос Тагабоев ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Финалгача муваффақиятли иштирок этган, аммо жароҳат сабаб ҳал қилувчи баҳсда рингга кўтарила олмаган Азизбек Тожиев ва Логин Петров кумуш медаль билан тақдирланди. Вазни 46 килограммгача бўлган Иқбол Қудратов эса терма жамоамизга учинчи кумуш медални келтирди. Шунингдек, Аълохон Абдуллаев бронза медалига эга чиқди.

Қайд этиш лозимки, ушбу турнир терма жамоамиз учун октябрь ойида БААнинг Фужайра шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

3 610
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА