Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.05.2018 13:03 Чоп этиш версияси

Ёш атлетларимиз баҳслашди

Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида коллеж талабалари ўртасида енгил атлетика бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган турнирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 300 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳслашди.

Мусобақанинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Ҳумоюн Маҳмудов, Лазиз Ҳабибов, Фирдавс Ёқубов, Нодир Муталипов, Фарида Солиева, Mарям Тожибоева, Камила Мирсолиева, Азиза Мирзаакбарова, Комила Ражабова марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди.

Тўсиқлар оша югуришда Самандар Нуриддинов 110 ва 400 метр масофага ўтган беллашувларда ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида ўтган ушбу масофадаги баҳсларда Сабина Умарова ҳамда Камила Мирсолиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ядро, босқон, найза, диск улоқтиришда Ислом Тошпўлатов, Ғолибжон Абдуқаҳҳоров, Отабек Ҳамдамалиев, Эмиль Исаев, Вероника Шетинина, Умида Мамажонова, Моҳинур Бобожонова ҳамда Маҳлиё Тожиалиевага тенг келадигани топилмади.

Баландликка, узунликка ва уч хатлаб сакрашда Диёр Мансуржанов, Беҳруз Тешаев ва Миржалол Маматов ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар баҳсида Муқаддам Зарипбоева, Машрабхон Юсупова ҳамда Наталья Гасанова олтин медални қўлга киритди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
2 702