Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

13.04.2019 20:53 Чоп этиш версияси

Ёш “қалдирғочлар”дан навбатдаги ғалаба

Ёш “қалдирғочлар”дан навбатдаги ғалаба

Ўзбекистон суперлигаси 4-тури доирасидаги бугунги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

Куннинг иккинчи ўйини Олмалиқ шаҳрида ўтказилиб, унда “Бунёдкор” жамоаси мезбон сифатида “Андижон”ни қабул қилди.

Соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли “Бунёдкор”нинг энг тажрибали ўйинчиларидан бири Лутфулло Тўраев мавсум бошида жамоадошларига ёрдам беролмаганди. Ниҳоят бугун у майдонга қайтди.

Тўраевнинг қайтиши ёш “қалдирғочлар”га қўл келди ва пойтахт жамоаси учрашувни 1-0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. “Бунёдкор”га ғалаба келтирган тўп муаллифи 17 ёшли Жасур Жалолиддинов бўлди.

photo_2019-04-13_20-55-59.jpg

Таъкидлаш жоиз, Жасур 3-турда “Навбаҳор” дарвозасини ҳам ишғол қилган ва якунда “қалдирғочлар” муҳим ғалабага эришганди. Жалолиддинов бу сафар ҳам “Бунёдкор” уч очко тақдим этган гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин Вадим Абрамов шогирдлари ўз очколари сонини 9тага етказган ҳолда турнир жадвалида 6-поғонага кўтарилиб олди.

Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур ўйинлари эртага якунланади. Якшанба куни футбол мухлислари “Локомотив” – АГМК, “Сурхон” – “Пахтакор” ҳамда “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувига гувоҳ бўлишади.

photo_2019-04-13_20-56-00.jpg

Отабек Эшмаматов, ЎзА