ЎзА Ўзбек

04.03.2020 Чоп этиш версияси

Ёдгорой бугун иккинчи жангини ўтказади

Ёдгорой бугун иккинчи жангини ўтказади

Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки куни боксчимиз Фанат Қаҳрамонов 75 килограммгача вазн тоифасида мезбонлар вакили Осама Мажидга қарши рингга кўтарилди. Фанат бу беллашувда рақибини мағлубиятга учратиб иккинчи даврага йўл олди.

Шунингдек, қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева микронезиялик Женнифер Чиенгга қарши жангда зафар қучиб, Олимпиада сари илк қадамини ташлади.

Бугун саралаш босқичи доирасида 2 нафар боксчимиз ўз омадини синаб кўради. Унда 57 килограмм вазн тоифасида омадли старт олган Ёдгорой Мирзаева иккинчи босқичда Хитой Тайпейи вакиласи Ю-Тинг Лин билан куч синашса, вазни 60 килограммгача бўлган Райҳона Қодирова янги зеландиялик Трой Гартон билан беллашади.

2 102
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА