ЎзА Ўзбек

28.06.2020 Чоп этиш версияси

«Яшил» ҳудудларда «Ёшлар кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда

«Яшил» ҳудудларда «Ёшлар кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда

«Ёшлар ойлиги» доирасида «яшил» ҳудудларда спортнинг стол тенниси, мини футбол, волейбол, бадминтон турлари бўйича ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан «яшил» ҳудудда жойлашган Янгиер шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол маҳорат мактаби спорт иншоотларида «Ёшлар кубоги» мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур спорт тадбири карантин қоидаларига асосан очиқ спорт майдонларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ташриф буюрувчиларнинг сонини чеклаш шартлари асосида ўтказилди. «Ёшлар кубоги» мусобақаларига 100 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

4 728
ЎзА