ЎзА Ўзбек

03.03.2020 Чоп этиш версияси

Янги чемпионлар аниқланди

Янги чемпионлар аниқланди

Нукусда юнон-рум кураши бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Тошкент шаҳри, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли спортчилар 10 та вазн тоифаси беллашди.

5.JPG

Кескин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ўз вазн тоифаларида Зайниддин Наширов (Тошкент вил.), Оллоёр Абдуқодиров (Наманган вил.), Жавоҳир Саматов (Навоий вил.), Шоҳруҳ Абдуллаев (Тошкент вил.), Жамол Жумабоев (Бухоро вил.), Дилшод Омонгелдиев (Тошкент вил.), Аброрбек Мамиров (Андижон вил.), Ергали Айхимбоев (Тошкент вил.), Аброр Нурмуҳамедов (Тошкент ш.), Муҳаммадали Сайдуллаев (Навоий вил.) ғолиб бўлди.

19.JPG

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2 040
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА