ЎзА Ўзбек

12.05.2019 09:42 Чоп этиш версияси

Яна икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди

Яна икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди

Суперлига 8-тури доирасидан ўрин олган “Пахтакор” - “Навбаҳор” учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганидан мухлисларнинг хабари бор. Мазкур ўйин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди.

Таҳлил натижасида, ўйинни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров ва ён ҳакам Руслан Самандаров учрашув давомида қўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланди, ва улар Суперлига ўйинларидан четлатилди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Жумладан, учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров Суперлиганинг 3та ўйинига, ён ҳакам Руслан Самандаров эса номуайян муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳакамларнинг Суперлига ўйинларидан четлатилаётган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ Суперлига 6-тури доираси “Металлург” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўйинини бошқариб борган Аҳрол Рисқуллаев, шунингдек, Про лига “Б” гуруҳида 4-тур учрашувлари доирасидаги “Турон” - “Чиғатой” ўйинини бошқарган ҳакам Акмал Раҳимов ҳам учрашувларни бошқаришдан четлатилган эди.

ЎзА
12 723