ЎзА Ўзбек

02.02.2018 18:58 Чоп этиш версияси

Яна бир атлетимиз Осиё чемпионига айланди

Яна бир атлетимиз Осиё чемпионига айланди Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз ғалабали одимларини давом эттирмоқда.

Чемпионатнинг ядро улоқтириш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Елена Смольянова 15,54 натижа билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Шунингдек бугун ядро улоқтиришда атлетларимиздан Сергей Дементев ва Григорий Камуля баҳсларга киришади.

Мусобақада ҳозирга қадар терма жамоамиз ҳисобида икки олтин медал мавжуд.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
16 942