ЎзА Ўзбек

28.02.2018 12:31:05 Чоп этиш версияси

“Йўлбарслар” навбатдаги жангга тайёр

Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги учинчи баҳсида Тошкент шаҳридаги “Унверсал” спорт мажмуасида Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоасига қарши рингга кўтарилади.

1-март куни бўлиб ўтадиган мазкур баҳс олдидан "CITY PALACE" меҳмонхонасида ҳар иккала жамоа ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда ҳар иккала жамоа аъзолари эртанги баҳс олдидан нималар кутаётгани ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтишди. Шунингдек, матбуот анжумани доирасида вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

3.jpg

7.jpg

Эслатиб ўтамиз, Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBA) томонидан ташкил этилган турнирнинг бу йилги баҳсларида жамоалар уч минтақага бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. “Uzbek Tigers” Америка минтақасидаги баҳсларда иштирок этаётир. Боксчиларимиз "Colombia Heroicos” (Колумбия), “Cuba Domadores” (Куба) ва “Caciques de Venezuela” (Венесуэла) каби кучли жамоалар вакиллари билан беллашмоқда.

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB)нинг VIII мавсумида “Uzbek Tigers” дастлабки учрашувда сафарда “Cuba Domadores” (Куба)га 5:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи учрашувда кубалик боксчилар устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

8.jpg

12.jpg

"Colombia Heroicos” жамоаси эса Колумбияда мусобақанинг дастлабки турида Венесуэланинг “Caciques de Venezuela” жамоасини 3:2 ҳисобида енгган.