ЎзА Ўзбек

20.02.2018 17:39 Чоп этиш версияси

Велоспортчиларимиз муваффақияти

Велоспортчиларимиз муваффақияти Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида катталар ва ёшлар ўртасида велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Велоспортнинг трек йўналишида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Муроджон Холмуродов бронза медални қўлга киритган бўлса, ёшлар ўртасидаги омниум пойгаларида ҳамюртимиз Данил Евдокимов кумуш медаль соҳибига айлагди. 

Шунингдек, мусобақа доирасида Осиё Велоспорт Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё Велоспорт Конфедерацияси раисининг ўринбосари этиб сайланди. 2019 йилги Осиё чемпионати ва Осиё Велоспорт Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси Тошкентда ўтказилиши эълон қилинди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
9 252