ЎзА Ўзбек

10.07.2019 07:28 Чоп этиш версияси

Велоспортчиларимиз халқаро мусобақаларга тайёрланмоқда

Велоспортчиларимиз халқаро мусобақаларга тайёрланмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 9 март ойидаги “2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда юксак натижалар қўлга киритишлари учун барча имкониятлар яратилмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг 5 июлдан бошлаб, 2 нафар мураббий бошчилигида велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 14 нафар спортчиси Фарғона вилоятида ўқув-йиғин машғулотларида қатнашмоқда. Йиғин машғулотларини ўтказишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон миллий терма жамоасини жорий йилнинг 19-23 август кунлари велошоссе йўналиши бўйича Индонезия ҳамда 30 август – 3 сентябрь кунлари велошоссе йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларга юқори савияда тайёрлашдир.

Фарғонада ўтаётган ўқув-йиғин машғулотлари 25 июлга қадар давом этади.

Шунингдек, Халқаро велосипедчилар иттифоқининг ривожланиш маркази таклифига асосан терма жамоа аъзоси, мамлакатимизда ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги пойгалари кумуш ва бронза медали соҳиби, Беҳзод Раҳимбоев тажриба ошириш мақсадида Швейцарияга юборилди.

Б.Раҳимбоев Швейцарияда 23 августга қадар ўз маҳоратини оширади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 650