ЎзА Ўзбек

17.08.2018 15:10 Чоп этиш версияси

ВЕЛОСПОРТ: ўсмирларимиз кумуш медаль соҳиби

ВЕЛОСПОРТ: ўсмирларимиз кумуш медаль соҳиби
Қозоғистон Республикасининг Усть-Каменогорск шаҳрида икки ҳафта давомида спортнинг велосипед тури бўйича анъанавий “Қозоғистон мактаб ўқувчилари” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Олти босқичда ташкиллаштирилган турнирда мамлакатимиз велосипед спорти федерациясининг ўсмирлар терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, бир неча босқичларда бош совринни, умумжамоа ҳисобида эса иккинчи ўринни қўлга киритди.

Жумладан, Данил Евдокимов учинчи ва бешинчи босқичларда мутлақ ғолиб бўлди, тўртинчи босқичда эса иккинчи ўрин билан кифояланди. Бекзод Раҳимбеков бешинчи босқичда маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Шунингдек, шахсий кўрсаткичлар бўйича ҳам ҳамюртларимиз ёмон қатнашишмади. Айтайлик, Марат Суляев бешинчи, Дамир Забиров тўққизинчи натижани қайд этишди.

Ойбек Юнусов, ЎзА
5 212