ЎзА Ўзбек

23.09.2019 Чоп этиш версияси

Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради

Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди. 

Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади.

ЎФАнинг маълум қилишича, Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Умид қиламизки, янги мураббийлар штаби миллий терма жамоамизни катта муваффақиятларга етаклайди.

4 585
ЎзА