ЎзА Ўзбек

19.05.2020 Чоп этиш версияси

V Ислом бирдамлик ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди

V Ислом бирдамлик ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди

Ислом динига эътиқод қиладиган мамлакат вакиллари ўртасида Ислом бирдамлик ўйинлари ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилиши барчамизга маълум.

2021 йил 20-29 август кунлари Туркиянинг Конё шаҳрида ўтиши режалаштирилган V Ислом бирдамлик ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди.

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабаб “Токио – 2020“ Олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 23 июль – 8 август, Паралимпия ўйинлари эса 24 август – 5 сентябрь кунлари ўтиши белгиланди. Шу сабабли, Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг (ISSF) ижроия қўмитаси V Ислом бирдамлик ўйинларини бошқа муддатда ўтказишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтган IV Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 15 олтин, 17 кумуш ҳамда 31 бронза, жами 63 та медални қўлга киритган эди.

4 017
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА