ЎзА Ўзбек

27.02.2018 18:23:45 Чоп этиш версияси

“Uzbek Тigers” ва “Cuba Domadores” жамоаси ўртасидаги жанг бошланди

Пойтахтимизда бокс бўйича нуфузли турнир – Жаҳон бокс серияси (WSВ) VIII мавсуми гуруҳ босқичида “Uzbek Тigers” ва Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси ўртасидаги жанг бошланди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс дунё спорт ишқибозлари томонидан катта қизиқиш билан кузатиб борилаётгани шубҳасиз. Унда Ҳасанбой Дўсматов ва Оскар Аргилагос Перез, Шаҳобиддин Зоиров ва Робайси Рамирез, Исроил Мадримов ва Арлен Лопез Кардона, Иқболжон Холдоров ва Энди Круз Гомес, Санжар Турсунов ва Эрисланди Савон ўртасидаги беллашувлар ўтказилади.

"Унверсал" спорт мажмуасидан мухбиримизнинг тўғридан тўғри репортажини кузатиб боринг.