ЎзА Ўзбек

01.03.2018 20:36 Чоп этиш версияси

“Uzbek Тigers”нинг ғалабалари

“Uzbek Тigers”нинг ғалабалари “Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашувда вазни 60 килограммгача бўлган Шунқор Абдурасулов ва Дуван Зулета ўзаро рақобатлашди.

Ушбу беллашувда Шунқорнинг аниқ зарбаларига қарши Дуван чора топа олмади ва техник нокаутга учради.

“Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги учрашувда Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов боксчиларимиздан доно маслаҳатларини бермоқда.

Shunqor2.JPG

“Биз бир оиламиз, рингдаги боксчиларнинг бири акам, бири укам бошқаси дўстимдир. Мен улар ғалаба қозонса қувонаман, аксинча, мағлуб бўлса хафа бўламан. Мазкур жангда ғалаба қозонишимизга ишонаман. Бугунги таркибнинг ҳаммаси яхши боксчилар. Улар билан фахрланаман”, дейди Ҳасанбой Дўсматов.

“Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашувда вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар — Маҳмуд Ғоипов ва Александр Ранхел баҳси ажойиб тарзда ўтди.

Shunqor1.JPG

Унда боксчимизнинг колумбиялик рақиби тўртинчи раундда маглубиятини тан олиб жангни давом этира олмади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
15 542