Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 14:10 Чоп этиш версияси

Ҳусниддин ва Дониёр жаҳонда тенгсиз

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини спортчиларимиз ғалаба билан бошлади.

Мусобақанинг диск отиш баҳсларида юртдошимиз Ҳусниддин Норбеков 54,73 метрлик натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва мазкур йўналишда иккинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. У 2015 йили Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

Чемпионатнинг узунликка сакраш баҳсларида яна бир тажрибали атлетимиз Дониёр Солиев 7,18 метрлик натижага эришиб, олтин медалга сазовор бўлди. Унинг кўрсаткичи Осиёнинг янги рекорди сифатида қайд этилди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
4 652






Все о погоде - Pogoda.uz