ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

US Open: Рафаэль Надаль соврин жамғармаси 57 миллион доллар бўлган турнир ғолиби

US Open: Рафаэль Надаль соврин жамғармаси 57 миллион доллар бўлган турнир ғолиби

Бугун тонгда АҚШ пойтахти Нью-Йорк шаҳрида жойлашган “Arthur Ashe Stadium” корти эркаклар ўртасидаги US Open мусобақаси яккалик беллашувлари финалига мезбонлик қилди.

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ҳамда россиялик Даниил Медведев ўртасида кечган учрашувга ташриф буюрган мухлислар беш сетлик ўйин гувоҳи бўлишди.

Дастлабки икки сетни ўз фойдасига ҳал қилган (7:5|6:3) Рафа учинчи ва тўртинчи сетларни 23 ёшли – ўзидан ўн ёш кичик рақибига бой берди (5:7|4:6). Шундан сўнг кечанинг энг қизиқарли сети учун старт берилди.

Албатта, бунда анча маҳоратли бўлган испаниялик теннисчи охирги сетни ўз фойдасига (6:4) ҳал этиб, якунда (7:5|6:3|5:7|4:6|6:4) ўзининг XIX “катта дубулға” турнирини забт этди.

Учрашув давомида Медведев 14 та эйсни амалга оширди, рақиби эса 5та. Қўшхатолар ҳам Надалда биттага кўпроқ 5/4. Брейк поинт, биринчи тўпни қабул қилиш, рақибининг геймини ютиб олиш ва яна бир қанча жабҳаларда россиялик теннисчи устунлик қилган бўлса-да, ғолиблик учун ўйналган бешинчи сет Рафанинг мутлақ устунлиги остида ўтди.

Айтиш керакки, мазкур мусобақа Рафаэль Надалга ғолиблик билан биргаликда 3 850 000 (фаолияти давомидаги 115 000 000) долларни ҳам тақдим этди. У билан финалда беллашган россиялик теннисчи Даниил Медведев эса 1 900 000 (фаолияти давомидаги 6 068 073) долларга эга бўлди.

Маълумот ўрнида, WTA, ATP шафеълиги остида 1973 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур US Open – АҚШ очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари иштирокчилари 58 минг доллардан, иккинчи раунд йўлланмасини қўлга киритган теннисчилар 100 минг доллардан мукофотланади.

Бу йилги турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 57 миллион долларни ташкил этди. Мазкур сумма эса ўз навбатида ушбу мусобақа тарихидаги энг катта соврин жамғармасидир.

US Open

Нью-Йорк, АҚШ

2019 йил, 26 август – 8 сентябрь

Катта дубулға

Соврин жамғармаси – 57 000 000 доллар

Очиқ корт, хард
Яккалик

Финал

Рафаэль Надаль (Испания) – Даниил Медведев (Россия)

7:5|6:3|5:7|4:6|6:4

f_USTA1190839_20190908_USO_D14_DC21277.jpg

f_USTA1190841_20190908_USO_D14_DC21296.jpg

f_USTA1190903_20190908_USO_D14_GE3_1927.jpg

f_USTA1190919_20190908_USO_D14_GE2_1938.jpg

f_USTA1190844_20190908_USO_D14_DC30193.jpg

f_USTA1190866_20190908_USO_D14_DC21338.jpg

f_USTA1190877_20190908_USO_D14_DC21436.jpg

f_USTA1191188_20190908_USO_D14_DC21989.jpg

f_USTA1191194_20190908_USO_D14_GE2_6641.jpg

f_USTA1191290_20190908_USO_D14_GE2_6694.jpg

f_USTA1191308_20190908_USO_D14_P5S_3187.jpg

f_USTA1191325_20190908_USO_D14_GE2_6790.jpg

f_USTA1191388_20190908_USO_D14_GE2_7132.jpg

f_USTA1191373_20190908_USO_D14_DC15473.jpg

f_USTA1191337_20190908_USO_D14_DC22158.jpg

f_USTA1191360_20190908_USO_D14_GE3_2102.jpg

f_USTA1191382_20190908_USO_D14_DC15356.jpg

f_USTA1191401_20190908_USO_D14_DC22499A.jpg

Суратлар муаллифлари: Garrett Ellwood, Fernando Colon, Darren Carroll, Pete Staples – USTA.

6 813
Шоҳрух НЎЪМОНОВ, ЎзА