ЎзА Ўзбек

28.01.2020 Чоп этиш версияси

Универсиада – 2020 талабалар беллашувига старт берилди

Универсиада – 2020 талабалар беллашувига старт берилди

Бадминтон

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида талабалар ўртасида ҳар 3 йилда ўтказиб келинаётган Универсиада мусобақалари доирасидан ўрин олган спортнинг бадминтон тури бўйича республика финал босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари О.Носиров ва бошқалар, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларимизни жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб этиш, энг чекка қишлоқларда ҳам спорт иншоотлари барпо этиш лозимлигига алоҳида урғу берилганини, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш борасида мамлакатимизда катта ишлар қилинаётганини таъкидлади.

Мусобақага Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 150 дан зиёд талаба-спортчилар ташриф буюрди.

Очилиш маросимидан сўнг, Универсиада мусобақаларини ўтказиш республика ҳакамлар ҳайъати томонидан беллашиш учун майдонга тушадиган жуфтликларга қуръа ташланди.

Бадминтон-4.jpg

Бадминтон-5.jpg

Бадминтон-6.jpg

2 827
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА