ЎзА Ўзбек

11.07.2019 21:46 Чоп этиш версияси

УНИВЕРСИАДА-2019: теннисчиларимиз финалга чиқди

УНИВЕРСИАДА-2019: теннисчиларимиз финалга чиқди

Хабарингиз бор, шу кунларда Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалар ёзги универсиада ўйинлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида кетма-кет ғалаба қозониб келаётган теннисчи йигитларимиз Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев тандеми бугун яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди.

Улар эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларининг ярим финалида хитойлик Хао Ву ва Шуаи Ху жуфтлигига қарши кортга чиқди ва 7/6 (2), 6/2 ҳисобларида муваффақият қозониб, Универсиада-2019 финалига йўлланма олди.

photo5276179165369969381.jpg

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги иштирокини иккинчи даврадан бошлаган Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев тандеми дастлаб таиландлик рақибларини, тўртинчи даврада эса Жанубий Африка ҳамда чорак финалда Хитой Тайпейи вакилларини мағлубиятга учратди.

Эртага ўтказиладиган финал ўйинида вакилларимиз Жанубий кореялик Сеочан Хонг ва Санхуи Шин жуфтлигига қарши кортга тушади. Биз бўлажак баҳсда ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

ЎзА